Янгиликлар
13
"Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари" деган тушунча қонунчиликдан чиқариб ташланади
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.
Янги Ўзбекистоннинг маъмурий ислоҳотлари доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари алоҳида вазирликларга айлантирилди ёки бошқа вазирликлар таркибига киритилди. Натижада вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўзига қамраб олган республика ижро этувчи ҳокимият органлари тизими шакллантирилди.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси қонунларига «Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари» деган тушунча Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан чиқариб ташланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи амалга оширилишини таъминлашга, шунингдек профессионал бошқарув принципларига асосланган ва натижага йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
Мазкур Қонун матни билан бу ерда батафсил танишиб чиқиш мумкин.