Янгиликлар
Тинчлик – беъбаҳо неъмат
Гулистон давлат университетида Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамида сўзлаган табрик нутқида “ ...биз ўз олдимизга қўйган келажаги буюк давлат қуришдек олижаноб мақсадга етиш йўлида мен сизлар каби мард ва шижоатли ёшларимизга, илму фан чўққиларини эгаллашга бел боғлаган, бутун хаётимизнинг ҳал қилувчи кучи каби майдонга чиқаётган соғлом ва баркамол авлодимизга ишонаман...”, “...Бизга тинчлик ва омонлик керак...” ва “...беғамлик ва бепарволикка йўл қўймасдан, ҳушёрлик ва уйғоқлик билан яшашни ҳаётнинг ўзи барчамиздан талаб қилмоқда...” каби сўзларининг мазмун-моҳият ҳамда “Конституция – ҳуқуқий қомусимиз” мавзуларида семинар ўтказилди.
Ушбу тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Боёвут тумани ФҲДЁ бўлими мудираси, хўжалик суди масъул ходими, Камолот ЁИҲ вилоят кенгаши вакиллари иштирок этишди.
Тадирда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган замонавий шароитларда камол топиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун барча имкониятлар яратилганлиги қайд этилди. Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан руҳланган ёшларимиз илм-фан, спорт, санъат ва бошқа соҳаларда халқаро миқёсда улкан натижаларни қўлга киритиб, Ўзбекистонимиз шаънини улуғлаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Давра суҳбати якунида коллежнинг фаол талабалари сўзга чиқишиб бугунги кунда ёшларимиз томонидан эришилаётган натижалар дунё ҳамжамияти орасида Ўзбекистоннинг номини янада кўкларга кўтарётганлигини, ҳар жабҳада эришилаётган улкан ижобий натижаларга мазкур талаба ўқувчилар ҳам ўз ҳиссаларини қўшаётганлигидан фахрланиш лозимлигини, эзгу неъматлар - мустақиллик ва тинчликни кўз қорачиғидек асраб авайлашга ўз тенгдошларини ҳам даъват этишди.