Янгиликлар
Ҳуқуқий давлат асоси
Мустақил давлатчиликнинг суверен белгиси ҳисобланмиш Конституция аввало миллатнинг юзи, халқнинг эрки иродаси, жамият тараққиётининг асосидир. Демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш мақсадида қабул қилинган Конституциямизнинг ғояси, асосий принцип ва қоидалари умумэътироф этилган халқаро талаблар билан бирга халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланиб келган қадриятларини ҳам ўзида мужассам этган.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилояти худудий бўлинмаси мажлислар залида “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллик байрамини кенг нишонлаш мақсадида вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари туман (шаҳар)ларга бириктирилди. Шунга асосан, масъул ходимлар зиммасига туман (шаҳар) ДНИ ва ФҲДЁ органлари ходимларини жалб этган ҳолда жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги, учрашувлар ва давра суҳбатлари, семинар ва анжуманлар юқори савияда ташкил этилди.