Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Сирдарёда “EDO.IJRO.UZ" электрон тизимида ишлаш ва унинг афзалликлари" мавзусида семинар ўтказилди


Бугун ахборот технологиялари ҳар бир жабҳага кириб борди. Бу соҳа ривожланса, бошқа соҳалар ҳам илгарилайди, одамларга қулайликлар ошади. Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бюрократик тартиботларни қисқартириш, шунингдек, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишга хизмат қилувчи идоралараро ягона электрон тизимининг такомиллашган, қўшимча имкониятларга эга бўлган янги талқини - “EDO.IJRO.UZ” ишга туширилди.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Рақамли технологиялар вазирлигининг Сирдарё вилоят шўбаси ҳамда “UNICON SOFT” масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё вилоят ҳудудий филиали билан ҳамкорликда "edo.ijro.uz" электрон тизимида ишлаш ва унинг афзалликлари" мавзусида ўтказилган семинарда мазкур қарор мазмун-моҳияти, “EDO.IJRO.UZ” тизимидан фойдаланиш, унинг қулайлиги ва афзалликлари ҳақида атрофлича сўз борди.

“EDO.IJRO.UZ” ижро интизоми назоратини таъминловчи электрон ҳужжат айланиш тизимидир. Тизим, ҳужжат айланиши жараёнларини ва топшириқлар ижроси назоратини автоматлаштирувчи функциялардан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида, ҳужжат устида бир нечта ходимларнинг ишлашини таъминлайди.Сирдарё вилоятида ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, ташкилот ва муассасалари ушбу тизимга тўлик интеграция қилинмоқда.

Семинарда янги жорий этилган "EDO.UZ" электрон тизимида ишлаш бўйича тушунча ва кўникмалар бериб ўтилди.

Янги тизим ижро интизомини мустаҳкамлаш, соҳага ягона электрон ҳужжатлар алмашиш амалиётини жорий этишда муҳимлиги таъкидланиб, қоғозбозлик ва бюрократиядан воз кечиш, вақтдан унумли фойдаланишдаги аҳамияти аниқ мисоллар билан асослаб берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ахборот хизмати