Янгиликлар
25
САРДОБА ТУМАНИ МАДАНИЯТ БЎЛИМИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Сардоба туман адлия бўлими ва туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида туман Маданият бўлимида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829 сон Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Мулоқот давомида янги қабул қилинган бир қатор қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, коррупция, одам савдоси, фирибгарлик каби жиноятлар ва унинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.