Янгиликлар
02
"Адлия тажриба эстафетаси" лойиҳаси
"Адлия тажриба эстафетаси" лойиҳасининг иккинчи куни 14 та вилоятдан келган вакиллар Фарғона вилоят адлия бошқармасида бўлишди.
Фарғона вилоят адлия бошқармасининг маъмурий биноси билан танишилди. Шундан сўнг Ҳудудлардаги ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш ва етказиш бўйича ходимлар Фарғона вилоятининг энг фаол журналистлари билан учрашув ташкил этилди.
Унда Давлат органлари билан ишлашда эътибор қартиш керак бўлган жиҳатлар ҳамда масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.
Журналистларни қизиқтирган саволлар ўртага ташланди.Муҳокамаларда кўтарилган соҳа бўйича масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Келгусидаги режалар келишиб олинди.