Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

"ҚИЗИЛ" ҲУДУДДА МАНЗИЛЛИ ТАРҒИБОТ


Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида “маҳаллабай” ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг олиб борилаётгани жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда муҳим омил бўлмоқда.

Ховос туманидаги “Қаҳрамон” маҳалласи “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган. Маҳаллада хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш эса галдаги муҳим вазифа.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида Сирдарё вилоятида "Адлия-маҳалла-мактаб" ҳамда "Адлия тадбиркорга кўмакчи" лойиҳаларини амалга ошириш бўйича намунавий тизимни яратиш юзасидан Республика ишчи гуруҳининг аҳоли билан мулоқоти айни мақсадга қаратилди.

Учрашувда дастлаб маҳаллада содир этилган жиноятлар сабаблари таҳлил қилинди,  уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.  

Мулоқот мобайнида ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик, киберхавфсизлик каби жиноятлар ва бу жиноятлар учун белгиланган жазо чоралари, коррупция ва одам савдоси жиноятларининг аянчли оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилувчи шахслар билан профилактик суҳбат олиб бориш, айниқса жиноят содир этишга мойил бўлган ишсиз фуқаролар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини янада кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда мавзуга доир тарғибот материаллари тарқатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ахборот хизмати