Янгиликлар
11
So'ragan edingiz...
Мерос масаласи суд ишларидаги энг муаммоли масалалардан бири.
Мурожаатчимиз меросни тақсимлаш масаласидаги қизиқ ҳолат бўйича мурожаат йўллаган мурожаатга кўра ота вафот этган ундан қолган икки учаска жами 6 та муросхўрлар ўртасида тақсимланиши керак. Аммо шу меросхўрлардан бири бошқа вилоятда ишлайди ва меросни тақсимланишига қаршилик қилиб келади. Қолган меросхўрлар 3-4 ойдан буён меросни расмийлаштиришда муаммога дуч келганликларини ёзиб мурожаат қилишган.
Қонунчилик бунга нима дейди?
Фуқаролик кодексининг 1151-моддасига асосан Агар меросхўрлар орасида турган жойи номаълум шахслар бўлса, қолган меросхўрлар, васиятномани ижро этувчи (мерос бошқарувчиси) ва нотариус уларнинг турган жойини аниқлаш ҳамда уларни ворисликка чақириш юзасидан зарур чораларни кўришлари шартлиги белгиланган.
Агар турган жойи аниқланиб, мерос олишга чақирилган-у, лекин ҳозир бўлмаган меросхўр меросдан воз кечмаган бўлса, қолган меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятлари тўғрисида уни хабардор қилишлари шарт. Агар ҳозир бўлмаган меросхўр хабар қилинган пайтдан эътиборан уч ой ичида қолган меросхўрларни меросни тақсимлаш ҳақидаги келишувда иштирок этиш истаги тўғрисида хабардор қилмаса, қолган меросхўрлар ҳозир бўлмаган меросхўрга тегишли бўлган улушни ажратиб, ўзаро келишувга кўра мерос тақсимотини амалга оширишга ҳақлидирлар.
Яъни мазкур ҳолатда қолган меросхўрлар 3 ой кутиб муросни тақсимлашлари мумкин.
МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА 660 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ .
???? 01.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон Президент қарорига кўра,
❗️ҳар йили ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан:
✅ боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (660 000 сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилади.
А. Зиёев,
Адлия бўлими бошлиғи