Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Konstitutsiyani oʻrganamiz


Конституциямизнинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”, деб таъкидланган.

Демократиянинг умумэътироф этилган принциплари бўлиб, Ўзбекистонда демократия умуминсоний принципларга асосланиши, унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги мустаҳкамланган.

Энг олий қадрият сифатида инсон ва унинг ҳуқуқлари деб эътироф этилиши Конституциянинг барча нормалари инсон ва унинг ҳуқуқлари учун хизмат қилишини англатади.

Конституция ва қонунлар бевосита фуқароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлайди.