Янгиликлар
21
INSON HUQUQLARI - OLIY QADRIYAT
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг асосий йўналишларидандир. Айниқса, сайёр қабуллар халқ билан мулоқотнинг самарали усулига айландики, бу аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш имконини бермоқда. Айни кунларда адлия тизимида ўтказилаётган “Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият” ҳуқуқий акцияси маҳаллаларда оммавий сайёр қабуллар ташкил этиш орқали фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, мурожаатларни назорат тартибида кўриб чиқиш, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишга кўмаклашиш, шунингдек фуқароларга сайёр хизматлар кўрсатишдек эзгу мақсадларни кўзлайди.
Туман Адлия бўлими бошлиғи Алишер Зиёевнинг навбатдаги "Янги ҳаёт" маҳалласида ўтказган сайёр қабули давомида аҳоли вакиллари ўз муаммолари билан мурожаат йўллашди.
Мурожаатлар кўча таъмири, моддий ёрдам ҳамда ногиронлик аравачаси олиш, ишга киришда кўмак бериш тўғрисида бўлиб, уларнинг 50 фоизи жойида ҳал этилди.