Янгиликлар
26
INSON HUQUQLARI - OLIY QADRIYAT
Туман Адлия бўлими бошлиғи А. Зиёев бошчилигида "Аҳиллик","Шодлик" ҳамда "Бўстон" маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирокида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди
Қабулда ҳар бир маҳаллалардан 50 нафардан фуқаролар иштирок этиб,улардан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Қабулда фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди, ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатлар назорат остига олинди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Сайёр қабул сўнгида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.Унда туман Адлия бўлими бошлиғи мамлакатимизда қабул қилинаётган янги қонун ва қарорларнинг мазмун ва моҳиятин ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида фуқароларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.