Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Энг яхши нотариал идора


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида фаолият юритаётган барча давлат нотариал идоралари ўртасида бошқарма тизимида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келаётган нотариал идоралар ўртасида “Энг яхши нотариал идора” кўрик танлови ўтказилмоқда.

Ушбу кўрик танловини ўтказишнинг асосий мақсади, Сирдарё вилояти ҳудудида фаолият юритаётган ДНИлар иш фаолиятини баҳолаш йўли билан аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат сифати ва самарадорлигини янада оширишдан иборат бўлиб, кўрик танловининг вазифаси давлат нотариал идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш, иш юритишнинг ягона услубини жорий этиш, ДНИлар иш фаолиятини яхшилаш, нотариал идора ходимларининг ўз касбларига нисбатан масъулиятини кучайтириш, улар ўртасида ишчанлик муҳитини шакллантириш ҳамда яхши ишлаётган ДНИ ходимларини рағбатлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳисобланади.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2013 йил 27 сентябрдаги буйруғига асосан “Энг яхши нотариал идора” кўрик танловини 2013 йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўтказиш ва кўрик танловини ўтказиш календар жадвали ҳамда танлов ғолибларни аниқлаш бўйича Ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланиб, ҳозирги кунда кўрик кенг кенг кўламда ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Оқолтин туман ва Сардоба туман нотариал идораларида кўрик танловнинг 1-босқичи ўтказилиб, унинг натижалари бўйича Оқолтин ва Сардоба туман нотариал идоралари ғолиб деб топилиб, танловининг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.