Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Жамият тараққиётининг асоси


Сирдарё вилоятида ҳам Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган учрашув, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб келинмоқда.IMG_1359.jpg

Ўзбекистон Республикаси Констутициясининг 21 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлигининг “Тарғибот гуруҳи” томонидан Гулистон давлат университетида “Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури” мавзусида анжуман ўтказилди.

Ташкил этилган тадбирда давлат ва жамаот ташкилотлари, ҳуқуқ-тарғибот идоралари, таълим муассасалари ходимлари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Асосий Қонунимизнинг қабул қилиниши мустақиллигимизга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйиб, жамиятимизнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини белгилаб берди. Конституциямизнинг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани, шунингдек, умуминсоний қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этгани билан ҳам аҳамиятлидир.IMG_1348.jpg

Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш учун уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, сиёсий фаоллигини ошириш лозим. Ана шу мақсадда вилоятда Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Корхона, ташкилот ва маҳаллаларда, таълим муассасаларида ташкил этилаётган учрашувларда Конституцимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, миллий қонунчилигимиз асослари атрофлича тушунтирилмоқда.

Анжуманда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – маънавий, маърифий тараққиётимиз асоси”, “Қонун устуворлигини таъминлаш – жамият тараққиётининг асосидир”, “Конституциямиз мамлакатимизни тараққиёт ва фаровонлик сари элтувчи халқимиз иродаси маҳсули” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Анжуман фаол савол-жавоблар тарзида ташкил этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.