Янгиликлар
Энг яхши ФҲДЁ органи
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ФҲДЁ органлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш ҳамда намунали хизмат қилаётган ФҲДЁ ходимларини рағбатлантириш мақсадида, 2013 йилнинг октябрь-декабрь ойларида бошқарма тизимида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келаётган ФҲДЁ органлари ўртасида “Энг яхши ФҲДЁ органи” кўрик танлови ўтказилмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2013 йил 27 сентябрдаги буйруғига асосан, “Энг яхши ФҲДЁ органи” кўрик танловини 2013 йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўтказиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Шунингдек, ушбу низом асосида кўрик танловни ўтказиш календар жадвали ва Ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланиб, кўрик танлови ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Ушбу кўрик танловни ўтказиш орқали вилоят ҳудудида фаолият юритаётган ФҲДЁ органларининг иш фаолиятини баҳолаш, аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат сифати ва самарадорлигини янада ошириш шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, иш юритишнинг ягона услубини жорий этиш ҳамда уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш ҳисобланади.
Хусусан, бугунги кунда қадар Боёвут туман ва Ширин шаҳар ФҲДЁ бўлимларида кўрик танловнинг 1-босқичи ўтказилиб, танлов натижалари бўйича Боёвут туман ФҲДЁ бўлими ва Ширин шаҳар ФҲДЁ бўлимлари кўрик танловнинг иккинчи босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.