Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Конституция - бахтимиз пойдевори


Гулистон шаҳрида вилоят халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия масканлари, «Болалалар шаҳарчаси» ҳамкорлигида “Конституция-бахтимиз пойдевори” деб номланган тадбир ташкил этилди.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Конституция — давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомуснома”.

Тадбирда Ўзбекистон Конституцияси байрами олдидан ўқувчи ва тарбияланувчиларидан Конституцияга бағишлаб олинган иншолар, баёнларни баҳолашнинг якуни шунингдек, умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия масканлари, Болалалар шаҳарчасида таълим ва тарбия олаётган болалар томонидан чизилган тасвирий санъат намуналари кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрларига, умуминсоний қадриятларнинг устиворлигига асосланган, том маънодаги демократик Конституциядир.

Конституциямиз олий даражадаги қонун сифатида давлатимизнинг қиёфасини, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузумини, бошқарувининг демократик тамойилларини, жамият ривожланишининг стратегик йўналишларини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлигини, маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамлаб беради.

Тадбир якунида иштирокчилар Конституция юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.