Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия аралашгач...


Гулистон шаҳри «Улуғ йўл» маҳалласи, Беруний кўчаси, 26-“а” уйда яшовчи фуқаро А.Ғофуров электр узатиш устунлари яроқсиз аҳволда эканлиги сабабли уни янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришни сўраб, қилган мурожаати Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида фуқаронинг эътирози асосли эканлиги маълум бўлди. Унга асосан Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан ХЕТ АЖ вилоят ҳудудий филиалига Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонасига керакли техника воситаларини ажратиш ҳамда эскирган электр устунини янгисига алмаштириш масаласини ваколат доирасида кўриб чиқиш тўғрисида тегишли хат киритилди.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро А.Ғофуровнинг мурожаати қаноатлантирилиб, Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан «Улуғ йўл» МФЙ Беруний кўчасидаги яроқсиз ҳолга келган электр устуни янгисига алмаштирилиши таъминланди.
С.Тоғаев,
Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи