Янгиликлар
13
Аҳоли муаммолари ўрганилди
Гулистон шаҳридаги “Ибратли” маҳалласида адлия бўлими ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича вилоят ҳудудий вакили билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди.
Тадбирда аҳоли муаммолари ўрганилди. Жараёнда Гулистон шаҳар адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, шу жумладан, бандликка кўмаклашиш бўлими, пенсия жамғармаси, тиббиёт бирлашмаси, МФЙ ходимлари томонидан аҳолига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сайёр қабулда аҳоли томонидан 15 та мурожаат келиб тушди, шундан 10 таси жойида ўз ечимини топди. Ўрганиш муддат талаб қиладиган 5 та мурожаат иш юритувга қабул қилди.