Янгиликлар
14
Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–819, 27.02.2023 й.)га кўра:
техник жиҳатдан тартибга солиш – маҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилишини мувофиқликни баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текширишдир.
Техник регламентлар қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:
▫️маҳсулот хавфсизлиги талабларини белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш;
▫️атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш;
▫️харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
▫️энергия жиҳатдан самарадорликни ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
▫️савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;
▫️ички ва ташқи бозорларда маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ошириш.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.