Янгиликлар
Галдаги вазифалар муҳокама этилди
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 2013 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устивор вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идораси нотариуслари ҳамда ФҲДЁ бўлими мудиралари иштирок этдилар.
Ҳайъат йиғилишида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси идораларининг 2013 йил 9 ойилик фаолияти якунлари ва келгусидаги долзарб вазифалари ва Янгиер шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасининг 2011, 2012 йиллар ва 2013 йилнинг 1-яримидаги фаолиятини комплекс текшириш натижалари муҳокама қилинди.
Бошқарма томонидан 91 та қарорлар лойиҳалари экспетизадан ўтказилиб, уларнинг 73 тасига ижобий хулосалар берилди. 174 та норматив тусдаги қарорлар давлат ҳисобига олинди. Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан вазирликка 34 та таклифлар киритилди.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, тадбиркорлар ва Хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга солиш борасида вазифалардан келиб чиқиб бир мунча ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши юзасидан келиб тушган шикоятларнинг 397 таси кўриб чиқилиб, уларнинг 58 фоизи ўз ечимини топди.
Фуқаролар, тадбиркорлар ва бошқа субъектларнинг манфаатларини кўзлаб судларга 1 225 та жами 22 млрд. сўмлик даъво аризалари киритилиб, уларнинг 90 фоизи бўйича бошқарманинг даъво талаблари қаноатлантирилиши таъминланди.
Шунингдек, ҳисобот даврида вилоятдаги давлат бошқарув ва назорат органлари ҳамда тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятида 282 та текширишлар ўтказилиб, уларда жами 9 812 та қонунбузилишлар аниқланди.
Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш, тегишли субъектларнинг ҳуқуқларини тиклаш, айбдор шахсларни жавобгарлигини таъминлаш юзасидан турли идораларга 243 та тақдимномалар, 318 та огоҳнома, 114 та ёзма кўрсатмалар киритилди.
Кўрилган таъсир чоралари натижасида 75 млн. сўмлик маблағлар эгаларига қайтарилди, 14 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, 342 нафар шахслар интизомий, 38 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шаклантириш юзасидан тизимдаги ходимлар томонидан жами 1 465 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 315 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди.
Аҳолига сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан тизимдаги давлат нотариал идоралари томонидан 121 мингдан ортиқ нотариал ҳаракатлар, ФҲДЁ бўлимлари томонидан 21 мингдан ошиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ҳаракатлари амалга оширилди ва жами 3 287 млн.сўм тўловлар ундирилди.
Нотариал идоралар ва ФҲДЁ бўлимлари моддий техник базасини мусатҳкамлаш учун 357 млн. сўм маблағлар сарфланди.
Йиғилиш якунига кўра бошқарма фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва уларга қайта йўл қўймаслик, шунингдек келгусидаги вазифалар бўйича Ҳайъат қарори қабул қилинди.