Янгиликлар
23
Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган ННТларнинг грант лойиҳаларида фаол ва самарали иштирок этган ННТ раҳбарларини рағбатлантирилди
Жорий йилнинг 23-декабрь куни Сирдарё вилоят ННТлари уйида ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Сирдарё вилояти ҳудудида фаолият юритаётган ННТларнинг грант лойиҳаларида фаол ва самарали иштирок этган ННТлар раҳбарларини рағбатлантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида Олий Мажлис хузуридаги Жамоат фондини грант лойиҳалари ғолиби бўлган 6 нафар ННТ раҳбарларига сертификатлари ҳамда 8 нафар ННТ раҳбарига ассоциацияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
ЎзННТМА ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган грант лойиҳасининг якуний хисоботини ҳам тақдимоти бўлиб ўтди, лойиҳа тарғиботида фаол иштирок этгани учун бир гуруҳ ННТлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.