Янгиликлар
09
Тадбиркор давлат фуқаролик хизматига қабул қилинганда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш
#Диққат_лойиҳа
Тадбиркор давлат фуқаролик хизматига қабул қилинганда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туришнинг қуйидаги шаклларидан бирини танлайди:
агар давлат фуқаролик хизматчиси хусусий корхона мулкдори бўлса, корхонадаги раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жисмоний шахс зиммасига юклаш, яъни корхонани вақтинча бошқарувга бериш бўйича қарор чиқариш;
мол-мулкни ишончли бошқарувга топшириш;
Фуқаролик қонунчилигига асосан ишончли бошқариш объектлари корхоналар ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка мансуб бўлган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, алоҳида ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулкдан иборат бўлиши мумкин.
тадбиркорлик фаолияти субъектининг муассислари (иштирокчилари) таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш.
Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/72841