Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Янги нафас” ғолиблари аниқланди


“Янги нафас” ғолиблари аниқланди

Давлатимиз байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб Гулистон ҳамда республикамиздаги яна бошқа бир қатор шаҳарларда турли меҳнат жамоалари, ёшлар, нуронийлар, ҳаваскор спортчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида “Янги нафас” югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, жипслаштириш, йилдан йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришдан иборат.

Марафоннинг югуриш масофаси 3 километрни ташкил қилиб, мазкур спорт тадбирида 3 мингдан зиёд сирдарёликлар кўнгилли равишда фаоллик кўрсатди.

Тақдирлаш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлатимиз раҳбари эътиборидаги масалалардан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, спортнинг инсон ҳаёти ва саломатлигидаги тутган ўрни ва роли хусусида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Якунда турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган 12 нафар қатнашчига вилоят ҳокимлигининг медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.