Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Шартнома мажбуриятлари нега бажарилмади?


Оқолтин туман ободонлаштириш бошқармаси ва «Хондамир Эломон» МЧЖ ўртасида қиймати 645 838 908 сўмлик ҳамда 538 827 168 сўмлик пудрат шартномалари тузилган эди.

Масъулияти чекланган жамияти томонидан шартномада кўрсатиб ўтилган талаблар ўз вақтида ва лозим даражада бажарилган бўлса-да, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан шартнома мажбуриятлари бузилди, аниқроғи ҳисоб-китоб ва тўловлар тўлиқ амалга оширилмади.

Бузилган ҳуқуқларини тиклаш, муаммога ҳуқуқий ечим топиш мақсадида тадбиркор Оқолтин туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат бўлим томонидан қонучилик талаблари асосида ўрганилди. Аниқланишича, тадбиркор буюртмага кўра, тумандаги кўп қаватли уйлар олдига йўлаклар қуриш ишларини олиб борган. Бироқ, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлиқ тўлаб берилмаган, яъни 81 648 615 сўм қисми тўланмаган.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги қонуннинг 7-моддасига биноан, шартнома тарафлари, тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажарилиши шарт эканлиги кўрсатилган.

Адлия бўлими «Хондамир Эломон» МЧЖ манфаатида Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритди.

Суднинг ҳал қилув қарори билан туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан «Хондамир Эломон» МЧЖ фойдасига 81 648 615 сўм асосий қарз ҳамда республика давлат бюджетига 1 632 972 сўм миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди.

Алишер Зияев,
Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи