Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Адлия бошқармаси бошлиғи сайёр қабул ўтказди


Абдувоҳид Умарқулов 13 йилдан буён Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Абдураҳмон Жомий маҳалласида яшайди. Яшаб турган ҳовлисида қурилишлар қилди, бироқ турмуш ташвишлари билан овора бўлиб, уйининг кадастр ҳужжатлари шу вақтга қадар расмийлаштирилмади.
Ҳудудга адлия бошқармаси раҳбарияти, Янгиер шаҳар сектор раҳбарлари ва бир қатор ташкилот, муассаса вакилларининг келиши Абдувоҳид ака учун айни муддао бўлди. Янгиер шаҳар Абдураҳмон Жомий номидаги маҳалла аҳолиси билан Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Сатторовнинг мулоқоти бўлиб ўтди.  


Сайёр қабулда субсидия ажратиш, шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиш, иш стажига оид йўқолган ҳужжатларни тиклаш каби мурожаатлар тингланди. Кўмак ва тавсиялар берилди.  


Қабул нафақат аҳоли муаммоларини ўрганиш, балки иштирокчиларни қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш имконини ҳам берди.  



Ш.Суяров, ЎзА