Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Сайлов холисона руҳда ўтади


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари сайлови бўлиб ўтади. Уни қонун ҳужжатларига мувофиқ, юқори савияда ташкил этиш бўйича жойларда қизғин иш олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлигида ҳам ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Республика “Нуроний” жамғармаси раиси Эркин Боқибоев, Олий Мажлис Сенатининг назорат-ахборот гуруҳи раҳбари Абдураҳмон Бобоев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида маҳалла институтининг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш борасидаги вазифаларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Фуқароларнинг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлашда маҳаллаларнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётир. Бу жараёнда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг амалдаги қонунлар доирасида холисона, очиқ-ошкора ўтишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Бу йилги сайловларда Сирдарё вилоятида 352 маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 3 минг 200 нафардан ортиқ маслаҳатчиси сайланиши лозим. Йиғилишда раис (оқсоқол) ва уларнинг маслаҳатчиларига тажрибали, барчанинг ҳурмат-эътиборига сазовор, одамларга зарур ва тўғри маслаҳат бера оладиган кишилар номзоди кўрсатилиши лозимлиги таъкидланди.