Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

«Uzbekistan.travel» сайти рекламаси бўлган босма маҳсулотларга нисбатан белгиланган солиқ имтиёзлари камайтирилади


Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида 2018 йил 7 февралда Президентнинг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ–3514-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг 8-банд 4-кичик хатбошида туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган субъектларнинг солиқ солинадиган базаси Ўзбекистон туризм бренди ва «Uzbekistan.travel» сайти рекламаси бўлган босма маҳсулотларни (хариталар, рисолалар, буклетлар, флаерлар ва бошқалар), сувенир ва қадоқлаш маҳсулотларини (сумкалар, пакетлар, мактаб дафтарлари, ёрлиқлар, ғилофлар, кийим-кечаклардаги ва ошхона анжомларидаги ёзувлар) тайёрлаш ва чоп этишга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилиши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур қарор матни билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ (https://lex.uz/uz/docs/-3551112) танишиб чиқишингиз мумкин.