Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида”


“Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси матнини кўрмасданоқ, ёки атайин паст сифатли хайп қилиш учунми турли нотўғри талқинлар билан уни тақдим этилишини гувоҳи бўлдик. Аслида у миллий, диний ва бошқа умуминсоний қадриятларга мос равишда фуқаролар манфаати учун ишлаб чиқилган инсонпарвар лойиҳадир. Ўзи кимдир бир фикр билдиришдан олдин масалани ўрганмасдан хайп қилишга интилса, ҳурмат қилмайдиган “эксперт”лиги билиниб қолади. Чунки мақсад бошқа бўлгандан кейин, деталлар аҳамияти йўқ унга.

Аслида биз кундалик ҳаётимизда камситишга кўп дуч келамиз. Маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик, “таниш-билиш” каби ҳолатлардан ким азият чекмаган дейсиз? Кимларгадир берилиб, кимларгадир берилмаётган имтиёзлар-чи? Айирмачилик йўқ дейсизми?

Вазият шу қадар  жиддийки, лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси Президент Фармонида (https://lex.uz/docs/4872355) қўйилди.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар белгиланган:

фуқароларнинг ирқи, миллати, ижтимоий ҳолати, этник келиб чиқиши ва эътиқоди туфайли камситиш, шахсларни бошқаларига нисбатан ноқулай ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни ёки мезонларни яратиш тақиқланади;

барча фуқароларнинг имтиёзлардан тенг фойдаланиши;

имтиёзлар фақат қонунлар билан белгиланиши;

ишга қабул қилишда меритократия, меҳнат жараёнида тенг ҳажмдаги ишга тенг ҳақ тўлаш (Ўзбекистонда аёллар эркакларга нисбатан 35 фоизга кам маош олишади (https://anhor.uz/society/uzbekistan-zhenshini-menyshe-poluchayut-menee-obrazovanni-menee-ravni/));

ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш;

интизомий чораларни қўллаш ва ходимларни бажарилган ишлар учун рағбатлантириш соҳасида камситишга йўл қўймаслик;

жамоа шартномалари ва келишувларида камситишга йўл қўймаслик;

транспортдан ва маданий-кўнгилочар хизматлардан фойдаланиш, уй-жой олишда камситишга йўл қўймаслик;

ижтимоий нафақалар (моддий ёрдам пули, бола пули ва ҳ.к.)ларни тайинлашда камситмаслик

Қонун лойиҳаси матни мана бу ҳаволада.
 https://minjust.uz/uz/press-center/news/103943/

Ўзингиз кўриб амин бўлишингиз мумкин, миллий, диний ва умуминсоний қадриятларга дахл қилувчи ҳеч бир жумла йўқ.