Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Контрафакт маҳсулотларга қарши кузатув тадбирлари бошланди


Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти томонидан вилоятлардаги бозорлар, савдо мажмуалари ҳамда кўчма савдо масканларида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш мақсадида кузатув профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 27 июнь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Интеллектуал мулк департаменти масъуллари томонидан Гулистон шаҳар деҳқон бозори ҳамда китоб дўконларида контрафакт маҳсулотларни аниқлаш ва уларнинг сотилишининг олдини олиш мақсадида кузатув тадбирлари ўтказилди.

Профилактика тадбирлари давомида тадбиркорлар Интеллектуал мулк департаменти томонидан тузилган контрафакт маҳсулотлар каталоги билан таништирилди, уларга контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш қонунга хилоф эканлиги ва тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида истеъмолчилар ишончини қозонган машҳур кир ювиш кукунларининг товар белгилари, умумий жамлама кўриниши ва дизайнидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган “Мэй фу”, “Дельфин”, “Marta”, “Piramida” номи остидаги контрафакт товарлар аниқланди.

Шунингдек, кузатув тадбирлари давомида китоб дўконларида харидоргир, жаҳон бестселлери ҳисобланган китобларнинг контрафакт нусхалари аниқланди. Сотувчи-тадбиркорларга мутахассислар томонидан китобларнинг оригинал ва контрафакт нусхаларини таққослаган ҳолда контрафакт китоб нусхаларини чиқариш ҳамда уларни савдога таклиф этиш ҳуқуқ эгаси яъни нашриётларнинг ҳамда ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқлари бузилаётгани, бу каби ҳуқуқбузарликларга қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлиги юзасидан маълумотлар берилди.

Ҳурматли истеъмолчилар, контрафакт маҳсулотларнинг сифати аслидан тубдан фарқ қилиши ва соғлигингизга зарар етказиши мумкин.

Унутманг, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик ва контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарганлик учун тегишли тартибда жавобгарлик белгиланган.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими