Янгиликлар
27
#Менинг_конституциям
Жорий йилнинг 25 июн куни Гулистон шаҳар хокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конститусиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар хокимлиги, ташкилот ва корхона вакиллари иштирок этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова ҳамда Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Наил Таиров томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конститусиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.