Янгиликлар
Адлия вазирлиги: юридик техникумлар битирувчиларига ОТМга суҳбат асосида ўқишга кириш бўйича йўлланмалар бериш тартиби тасдиқланди
Ушбу буйруқ билан қуйидагилар:
Битирувчиларга йўлланма бериш бўйича танловни ташкил этиш ва ўтказиш;
битирувчилар махсус комиссияга йўлланма беришни сўраб онлайн платформа орқали мурожаат қилиш;
танлов натижалари бўйича берилган апеллация бериш ва уни кўриб чиқиш;
битирувчиларнинг йўлланма олиш учун минимал талабларни тасдиқловчи ҳужжатларини 100 баллик тизимда баҳолаш мезонлари;
автоматик равишда онлайн платформа орқали олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимлаш каби бир қатор тартиблар белгилангди;
Йўлланмалар қуйидаги минимал талабларни бажарган битирувчиларга берилади:
кундузги таълим шаклида ўқиган битирувчилар:
ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши;
чет тилини Б2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатга эга эканлиги;
маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этиши, шахсий ютуқлар мавжудлиги;
ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги;
сиртқи ёки масофавий таълим шаклларида ўқиган битирувчилар:
умумий ўзлаштириш кўрсаткич рейтинг натижалари бўйича 85 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши керак;
чет тилини Б2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатга эга эканлиги;
ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги.