Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Диққат_танлов


Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимингизни синовдан ўтказинг!

  Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йил 15 майдан 15 июнга қадар “Қоидаларга йўл ҳам бўйсунади” шиори остида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳуқуқий саводхонлик ойлиги эълон қилинган.

 (https://t.me/huquqiyaxborot/11651) Ойлик доирасида Йўл ҳаракати қоидалари бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида тест ўтказиш белгиланган.  

  Тест синови 6 июнь куни соат 09.00 дан 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.

  Бунинг учун ҳар бир иштирокчи yhq.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтиши керак.

  Тест синови 20 та савол ва 1 та ижодий саволдан иборат.

Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади. Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади

  Тест синови ғолиби велосипед билан тақдирланади.