Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari yanada kengaydi


Эндиликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотнома ва ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилиниб, давлат органлари томонидан ушбу маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олиш тизими жорий этилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асосдир.

Фармон билан аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, давлат органлари ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича ишларни, давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, бунда аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Мирзаобод туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда “Янги Ўзбекистон” маҳалласида ташкил этилган тарғибот тадбирида мазкур Фармон мазмун-моҳияти аҳолига батафсил тушунтирилди.

 Учрашувда давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида кенг маълумотлар берилиб, , аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмалари оширилди. 


Sirdaryo viloyat adliya boshqarmasi Jamoatchilik bilan aloqalar bo'limi