Янгиликлар
Adliya_xabari
27—28 май кунлари ҳудудий адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритувчи жамоатчилик билан алоқалар бўйича ходимлари учун давлат органларининг очиқлигини таъминлаш ва аҳоли билан самарали муолоқотни йўлга қўйиш борасидаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тренинг ташкил этилди.
Боиси Адлия вазирлиги жамоатчилик назорати ва замонавий технологияларидан фойдаланиш, фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим омил эканлигини яхши англайди. Бу шунингдек фуқароларнинг давлат органларига нисбатан ишончини оширишда муҳим.
Икки кунлик интерактив машғулотлар давомида “New Media Education Center” ННТнинг малакали тренерлари давлат органлари фаолиятини ахборот билан таъминлашда матбуот хизматининг ўрни, мазкур фаолиятни олиб боришда замонавий технологиялардан фойдаланишнинг аҳамиятига асосий эътиборни қаратди.
Кичик гуруҳларда иштирокчилар жамоатчиликнинг турли гуруҳлари учун ахборотни тақдим этиш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар учун контент тайёрлаш ва уларни юритиш, онлайн мулоқотни олиб бориш усулларини ўрганишди.
Бўлиб ўтган тренинг нафақат билим олиш ва кўникмаларни ошириш, балки жамоа бўлиб ишлаш, ўзаро фикр, тажриба ва ғоя алмашиш майдонига айланди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими