Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Адлия_хабари


Адлия вазирлиги томонидан жорий йил 15 майдан 15 июнга қадар “Қоидаларга йўл ҳам бўйсунади” шиори остида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳуқуқий саводхонлик ойлиги эълон қилинади.
Ойлик доирасида:

Йўл ҳаракати иштирокчилари ҳуқуқлари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади;
kurslar.huquqiyportal.uz платформасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича бепул онлайн ўқув курслари ташкил этилади;
“Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида мутахассислар иштирокида жонли эфирлар ташкил қилинади;
Радиоэфирларда совринли ҳуқуқий викториналар ўтказилади;
“Бир қадам” номи остида ижтимоий видеороликлар танлови эълон қилинади;
“Streеt law” лойиҳаси доирасида мактаб ўқувчиларида амалий кўникмалар шакллантирилади;
Йўловчиларга йўл ҳаракатларини содда тушунтириш мақсадида сайёр қабуллар учун “Huquqiy taxi” хизмати йўлга қўйилади;
Соҳага доир бошқа тадбирлар ташкил этилади.