Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия_хабари


Рамазон ҳайити байрамида неча кун дам оламиз?

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  

2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган (https://t.me/huquqiyaxborot/10897) Президент фармонига мувофиқ, Рамазон ҳайити арафасида:

  5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун;
  6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

 (https://lex.uz/docs/5784917) Бунда:

  30 апрель (шанба) – дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни):
  1 май (якшанба) – дам олиш куни;
  2 май (душанба) – Рамазон ҳайити байрами;
  3–4 май (сешанба – чоршанба) – қўшимча дам олиш кунлари (7- ва 14 майдан кўчирилган).