Янгиликлар
13
Сайхунобод туманида “Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий – ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди
Семинарда Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Сайхунобод тумани Комиссияси раиси Нормухаммедов Равшан, Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бўшлиғи Усманов Иномжон, туман Адлия бўлими бошлиғи Тагиров Наил фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиялари аъзолари, маҳаллаларда маҳалла сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раислари иштирок этдилар.
Семинарда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод кўрсатиш тартиби ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қатнашчиларга сайлов жараёнини ўтказиш билан боғлиқ бўлган кўргазмали материаллар тарқатилди.