Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Янгиликлар


Жорий йилнинг 6 апрель куни “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори Тулкин Турсунов ва Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Ронни Дирк Хайне билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар келгусида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш мақсадида турли ҳуқуқий босма материалларни тайёрлаш, чоп этиш ва бепул тарқатиш, ташкилот ходимларининг малакасини ошириш ҳамда амалий кўникмасини мустаҳкамлаш учун хорижий эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар ташкил қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган “Ҳуқуқий ахборот куни” қўшма лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳамкорликда амалга ошириш каби масалалар бўйича ўзаро келишиб олдилар.

Учрашув якунида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ва Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.