Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлия: Сайхунободда маҳалла ходимларининг устама пуллари ундириладиган бўлди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 18-февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маʻнавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонининг 28-бандида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва Бюджет ташкилотларининг моддий рагъбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошига 30 фоиз қоъшимча махсус устама тўлаш жорий этилиши лозимлиги белгиланган. 

 Бироқ, Сайхунобод туман ҳокимлиги томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ўринбосарлари лавозим маошига 30 фоиз қоъшимча махсус устама тўланмаган. Туман маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ўринбосарлари эса бундан норози. Сайхунобод тумани адлия бўлимига келиб тушган ушбу мазмундаги мурожаат қонунчиликка мувофиқ ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида зарур ҳужжатлар тўпланди. Сайхунобод тумани ҳокимлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, тумандаги 57 нафар маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига 2021-йил 18-октябр ҳолатига 249.403.291 (икки юз қирқ тўққиз миллион тўрт юз уч минг икки юз тўқсон бир) сўм устама пуллари тўланмаганлиги маълум бўлди. 

Аниқланган ушбу қонунбузилишни бартараф этиш юзасидан адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди. 

Бироқ, туман ҳокимлиги томонидан тақдимнома ижроси таъминланмади. Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судига аризалар киритилди. 

Натижада суд буйруқлари билан Сайхунобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг 57 нафар ходимларига 249.403.291 (икки юз қирқ тўққиз миллион тўрт юз уч минг икки юз тўқсон бир) сўм устама пуллари ундирилиши белгиланди.

Наил Тагиров,

Сайхунобод тумани адлия бўлими бошлиғи