Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан сайёр учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг ташаббуси билан Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида 2019 йил 1 майдан бошлаб хотин-қизларга бир қанча имтиёзлар берилганлиги ҳамда 2022 йил феврал-март ойларида Адлия вазирлиги ташаббуси билан Хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатлари бўйича долзарб икки ой тадбири элон қилинди.

Унга кўра Гулистон шаҳар Юридик хизмат кўрсатиш ходимлари ва бир қатор мутасадди ташкилотлар билан биргаликда сайёр учрашувлар ва давра суҳбатлари  Тиббиёт бирлашмаси, Ҳалқ таълим бўлими шаҳар маткабгача таълим ташкилотларининг хотин-қизлари билан Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ҳамда имкониялар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари қонунийлик, демократизм, жинси бўйича камситишга йўл қўймаслиги, очиқлик ва шаффофлик, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи аёлларни қуйидаги ҳуқуқларга эга эканлиги тўғрисида сайёр учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди ва уларга  ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди:

Жумладан:

-       ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

-       махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали текин хуқуқий маслаҳат. иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

-       ички ишлар органларига химоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, химоя ордери талаблари бузилган тақдирда, уларни бу ҳақда хабардор қилиш;

-        содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш;

-        тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи хотин-қизларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.

·        аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинади;

·        тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланади;

·        бола парваришлаш таътилининг камида уч ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 234-моддаси тартибида қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади;

·        икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади;

·        аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади;

·        эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланиши ҳақида тушунтирилди.

         

Гулистон шаҳар Юридик хизмат кўрсатиш маркази