Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Сайхунобод туман Адлия бўлимининг “Сиз ҳуқуқингизни биласизми” кўрик-танлови бўлиб ўтди


      8-март “Ҳалқаро хотин-қизлар” байрами ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг «Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой» тадбири муносабати билан, аҳолининиг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида, тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари ходималари ўртасида, ЎзЛиДеП Сайхунобод туман Кенгаши, туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, мактабгача таълим бўлими, маданият бўлими ва Сайхунобод туман 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида хотин-қизларимизнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Сиз ҳуқуқингизни биласизми” кўрик-танлов ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ    ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни   ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида хотин-қизларимизга берилган ҳуқуқ ва имтиёзлар билан яқиндан таништириш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган танловда 100-га яқин мактабгача таълим ташкилотларининг ходималари иштирок этиб, улардан  14 нафар иштирокчиси учта шарт асосида ўзаро баҳслашди.

Танлов натижаларига кўра, тумандаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходими М.Сулайманова 1-ўринни, 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходими Г.Умарова 2-ўринни, 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходими М.Хурсанхўжаевалар 3-ўринни эгаллашди.
Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирок этганларга ташкилотчиларнинг диплом, эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари топширилди.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати