Янгиликлар
29
Адлия_хабари
Кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади
Дастурга (https://t.me/huquqiyaxborot/11107) кўра, 2022 йилда:
Давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида:
ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;
“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.
Қонун устуворлигини таъминлаш доирасида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;
қарори, ҳаракати ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби жорий этилади;
ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилади.
Шунингдек, жазони ўтаб бўлган фуқароларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш жорий қилинади.
Ушбу тизимда тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунардмандчилик бўйича аниқ лойиҳалари бор шахсларга бир марталик моддий ёрдам берилади.