Янгиликлар
24
Билиб_қўйган_яхши
Умумий фойдаланишдаги (https://lex.uz/ru/docs/97664#1519024) электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 700 000 - 4 050 000 сум), мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 25 бараваригача (5 400 000 - 6 750 000 сум) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.