Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Адлия аралашуви билан тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди


“Оқолтин таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК ва “Оқолтин қурилиш” МЧЖ ўртасида субпудрат шартномалари тузилган эди. 

Унга кўра, тарафлар бажарилган ишларини топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани имзолагандан сўнг, бош пубратчи томонидан 10 кунлик муддатда субпудратчининг ушбу шартномада кўрсатилган ҳисоб рақамига пулни тўлиқ кўчириш йўли билан амалга ошириши белгиланган.

“Оқолтин қурилиш” МЧЖ томонидан шартномада кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилди, бироқ, “Оқолтин таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК томонидан шартномада кўрсатиб ўтилган ҳисоб-китоб ва тўловлар тўлиқ амалга оширилмади, яъни бажарилган ишлар учун 149 599 100 сўм маблағ тўлаб берилмади. “Оқолтин қурилиш” МЧЖ томонидан бир неча бор мавжуд қарздорликни қоплаш тўғрисида мурожаат қилинишига қарамасдан, “Оқолтин таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК томонидан жавоб хати берилмади, қарздорлик тўланмади.  

Тадбиркор бу борада адлия кўмагига таянди, қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Оқолтин туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат ўрганилганда қайд этилган кредитор қарздорлиги субпудрат шартномаларига асосан мавжудлиги ўз тасдиғини топди.

Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисидаги қонуннинг 7-моддасига биноан, шартнома тарафлари, тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажарилиши шарт эканлиги кўрсатилган.

Шунга кўра, адлия бўлими томонидан “Оқолтин қурилиш” МЧЖ манфаатида Оқолтин туманлараро иктисодий судига даъво ариза киритилди. 

Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан тадбиркор фойдасига 149 599 100 сўм маблағ ундирилиши белгиланди.

Адлия аралашуви билан тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди.

Ҳокимбек Эркабоев,
Оқолтин тумани адлия бўлими бошлиғи