Янгиликлар
20
Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий қилинди
Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
Ёшлар етакчисининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлигига ёшлар етакчиларини ҳар чорак якуни бўйича бир ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.
Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар ёшлар етакчилари бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган ёшлар етакчиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (ҳозирги кунда 540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.
Бундан ташқари, йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган ёшлар етакчиларига уй-жой олиш учун субсидия берилади.
Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.