Янгиликлар
13
“ЮТУҚЛИ АКЦИЯ”НИНГ ИЛК СОВРИНДОРЛАРИ
Хабарингиз бор, 2022 йил учун “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами”, “Инсон ва қонун” газетаси ва “Ҳуқуқ ва бурч” журнали бўйича обуна ишларини фаол ташкил этиш доирасида “Ютуқли обуна” акцияси эълон қилинган эди. Унга кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп обуна ишларини ташкил этган адлия бўлими ва давлат хизматлари марказлари ходимлари қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирлаш режалаштирилган.
Қувонарлиси, Сирдарё вилоятининг Оқолтин ва Сардоба туманлари “Инсон ва қонун” газетасига 50 тадан, “Ҳуқуқ ва бурч” журналига 30 тадан ҳамда “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами”га 5 тадан обуна ташкил этиб, ютуқли акциямизнинг илк совриндорларига айланишди. Ҳар икки туман адлия бўлими қимматбаҳо телевизорлар билан тақдирланади.
Ютуқли акция давом этмоқда. Мамлакатимизнинг қолган туман, шаҳар адлия бўлимлари ҳамда давлат хизматлари марказларини ушбу акция фоал иштирок этиб, совриндорлари бўлишга чорлаб қоламиз.