Янгиликлар
07
Эртага иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни
Эртага, 8 январь — шанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни! Яъни 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун ҳам иш куни!
Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-35-сонли “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 8 январь — шанба кунидан 4 январь — сешанба кунига кўчирилган.