Янгиликлар
Судья ва ёшлар ўртасида "Коррупцияга қарши курашиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Сирдарё вилоят юридик техникомида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни мунсабати билан Сирдарё вилоят судининг ташаббуси билан, Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.Рахимов, Сирдарё вилоят юридик техникоми директори Х.Жалолов, вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари И.Хакимов, Э.Соибназаров, Х.Мамарасулов ва Оқолтин туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сувонқулов ҳамда ўқув даргохининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.Рахимов сўзга чиқиб, 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киргани бу борадаги муҳим қадам бўлганлигини таъкидлаб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос яратилганлигини, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилишини, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабат қарор топиши ҳақида тушунтиришлар бериб, маъруза учун сўзни вилоят ва туманлараро судлари судьяларига берди.
Тадбир давомида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари И.Хакимов, Э.Соибназаров, Х.Мамарасулов ва Оқолтин туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сувонқуловла сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг 1-иловасига кўра, “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш» давлат дастури қабул қилинишлиги, Фармонда 4 та йўналишда 35 банддан иборат вазифалар белгилаб берилганлиги ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга, фармонда юртбошимиз Республикамизда коррупцияга қарши курашиш бўйича барча соҳаларда ўзига хос чора-тадбирлар белгилаб берилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилганлигини, ҳар бир соҳа “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш кераклиги ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, коррупцШунингдек, иштирокчилар томонидан берилган саволларга судьялар томонидан тегишли жавоблар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида, Сирдарё вилоят юридик техникоми директори Х.Жалолов сўзга чиқиб, вилоят судининг судьяларига юридик техникомнинг ўқитувчи ва ўқувчилари номидан ўз миннатдорчилигини билдириб, ўқувчиларнинг амалий билимларини ошириш мақсадида юридик техником биносида сайёр судларни кўпроқ ташкил қилиниши ва ўтказиладиган суд мажлисларида ҳамда сайёр суд мажлисларида ўқувчиларнинг иштирок этишини таъминлаш юзасидан таклиф билдирилди. Ушбу таклифлар юзасидан тадбир давомида судьялар билан ўзаро келишувларга эришилди.
Равшанбек Турдиев,
Сирдарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси