Янгиликлар
16
Адлия_табриги
Мамлакатимизда анъанавий тарзда ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларини самимий муборакбод этамиз.
Сизнинг аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилангизга тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси