Янгиликлар
09
Яшил оламни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш, боғ яратиш ишларида нафақат вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлиги, балки, барча давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, Адлия вазирлиги тасарруфидаги туман Давлат хизматлари маркази, Адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ, Нотариус ходимлари кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунлик ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.