Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Адлия аралашгач...


"Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати" давлат унитар корхонаси Ховос филиали ва “Ховос таъмирлаш тиклаш” масъулияти чекланган жамияти ўртасида Афросиёб МФЙда 66 351 903 маблағ эвазига иккита тандирхона қуриш бўйича шартнома имзоланган эди.

“Ховос таъмирлаш тиклаш” масъулияти чекланган жамияти томонидан шартнома шартларига мувофиқ тандирхоналар қуриб битказилган бўлсада, “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси Ховос филиали томонидан бажарилган ишлар учун қисман, яъни 22 423 333 сўм тўлов амалга оширилди, холос.

МЧЖ раҳбари қарздорликни тўлаб бериш юзасидан Сирдарё ТТХ давлат унитар корхонаси Ховос филиалига огоҳлантириш хати киритди, бироқ натижа бўлмади.

Шундан сўнг Ховос туман адлия бўлимига мурожаат қилиниб, қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўралди.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.

Мазкур мурожаат адлия бўлими томонидан ўрганилиб, “Ховос таъмирлаш тиклаш” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Боёвут туманлараро иқтисодий судига “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати” давлат унитар корхонасидан 43 928 570 сўм асосий қарз ва 7 430 544 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилди.

 Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати” давлат унитар корхонасидан “Ховос таъмирлаш тиклаш” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 43 928 570 сўм асосий қарз, 1000000 сўм пеня ундирилиши белгиланди.


Ихтиёр Қаюмов,
Ховос туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси